«УРБАНИСТИКА ФАНИ» (ўқув қўлланма)
Полная версия
«УРБАНИСТИКА ФАНИ» (ўқув қўлланма) архитектура йўналишида таҳсил олаётган олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, урбанистика ва замонавий шаҳарсозликнинг назарий асослари, амалий тамойиллари ҳамда ривожланиш истиқболларини қамраб олади. Ўқув қўлланмада урбанистика фанининг мақсади ва вазифалари, шаҳарсозликнинг пайдо бўлиши ва тарихий тараққиёти, урбанизация жараёнлари ва уларнинг глобал тенденциялари, шаҳар ҳудудларини функционал зоналаштириш, транспорт тизимини ташкил этиш, шаҳар экологияси ва барқарор ривожланиш масалалари ёритилган. Шунингдек, шаҳар иқтисодиёти, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, «Ақлли шаҳар» (Smart City) концепцияси, рақамли технологиялар, жамоат жойларини лойиҳалаш, шаҳар меъморчилиги ва ландшафт дизайни, уй-жой сиёсати, демографик жараёнлар, шаҳар бошқаруви ва менежмент, ижтимоий режалаштириш ҳамда инклюзив муҳитни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
- О книге



















