bannerbannerbanner
logo
Войти

Книги автора: Xurshid Do`stmuhammad

Добавлено
Год выхода: 2023
Язык: uz
Ушбу китоб муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад қисса жан рини суюкли ва дилбар жанр деб ҳисоблайди. Чиндан …
Ушбу китоб муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад қисса жан рини суюкли ва дилбар жанр деб ҳисоблайди. Чиндан ҳам китобхонлар ҳукмига ҳавола этилаётган қиссаларда инсон ҳаётининг энг қалтис ва нозик ҳолатлари тсвирланган. Синч ков китобхон мазкур қиссалар замирида катта ва бетакрор ҳаётий ҳақиқатлар орқали дунёга, ҳаётга ва умуман, улкан борлиққа кутилмаган ўзгача ва янгича қарай бошлаганини англайди.
Добавлено
Год выхода: 2023
Язык: uz
Хуршид Дўстмуҳаммад ижоди кенг китобхонлар оммасига яхши таниш. Адиб услуби ўзига хослиги, яъни хилм…
Хуршид Дўстмуҳаммад ижоди кенг китобхонлар оммасига яхши таниш. Адиб услуби ўзига хослиги, яъни хилма-хил ва серқатлам мулоҳазаларга бойлиги, шунингдек, рамз, тимсол ва ташбеҳларга мойиллиги билан ўқувчининг ёдида қолади. Шунчаки воқеалар баёнини эмас, балки улар таъсирида туғил ган кечинмалар, фалсафий ва бадиий тўқималарни тақдим эта ди. Зукко ва нозик дидли китобхонларни қалбига яқин тутади. Ижод – ўқувчини мудом мутолаага, мулоҳазага, фикрий фаол ликка ундамоғи, чорламоғи керак, деб ҳисоблайди. Адибнинг қарийб ярим асрлик ижоди сараланиб, тўрт жилд ли китоб нашрга тайёрланди. «Ҳикоя», «Қисса», «Роман» ва тўртинчиси қўлингиздаги – «Изҳор». «Изҳор»да жамланган СЎЗлар қалбдан чиққан самимий талқинлар, таҳлиллар, тад қиқлардан иборат. Китобни ўқир экансиз, ёзувчи қаршингизда нафақат соҳир ижодкор, балки ажойиб дўст, дарёдил устоз, са доқатли шогирд, бир сўз билан айтганда, чин Инсон сифатида гавдаланади. Адабиётимизда бундай шахслар бор экан, КИТОБлар кўп яшайди. Китоб яшар экан, миллат яшайди. Қўлида китоб тутган халқ бўлишимизда ҳисса қўшаётган ижодкорлар бор бўлсин!
Добавлено
Год выхода: 2023
Язык: uz
Роман жанри ўзининг салмоқдорлиги билан китобхонни ўз гача мутолаага чорлайди. Муаллифнинг олам ва о…
Роман жанри ўзининг салмоқдорлиги билан китобхонни ўз гача мутолаага чорлайди. Муаллифнинг олам ва одам ҳақидаги залварли қарашлари, ўй-мушоҳадалари у яратган образлар орқа ли ўқувчига «юқади». Илк бор бундан йигирма йил муқаддам чоп этилган «Бозор» романида Хуршид Дўстмуҳаммад инсон феъл-атворини, орзу ҳавасларию қисматини кенг маънодаги бозор майдонида кўр сатишга, тасвирлашга ҳаракат қилган. Асар адабий жамоатчи лик ва китобхонлар орасида қизғин баҳс-мунозаралар уйғотди. «Донишманд Сизиф»да муаллиф воқеалар тизимини олис ва кўҳна юнон халқ афсонасидан танлаган, унга ўзбекона тафаккур либоси билан кўрк бағишлаган. «Ўйин» романи эса бамисоли тандирдан узилди-ю, ушбу жилддан ўрин олди. Унда воқеалар ўқувчини ўтган асрнинг 60-йилларидаги беғубор ва шўх-шан болалик кезларига етаклайди. Қувноқ ва адоқсиз ўйинлар қано тида катта ҳаётга кириб келаётган болаликнинг қайтмас ва су рурли онларига ошно этади. Ҳар учала роман ҳаётга, инсон кечмишлари – шодлигу армон ларига кутилмаган нигоҳ ила қарашга ундайди. Тасаввур ола мингизни янгилайди.
1
Популярные книги