bannerbannerbanner
logo
Войти
добавлено
Скачать книгу ГИСТОЛОГИЯ, ЦИТОЛОГИЯ ВА ЭМБРИОЛОГИЯ
Текст
Добавить В библиотеку
Добавить отзывДобавить цитату

ГИСТОЛОГИЯ, ЦИТОЛОГИЯ ВА ЭМБРИОЛОГИЯ

Язык: uz
Тип: Текст
Год издания: 2023

Полная версия

Гистология (юнон. histos – тўқима, logos – таълимот, фан) фани ҳужайра, тўқима ва аъзо (орган)ларнинг тараққиёти, тузилиши ҳамда уларнинг ҳаёт фаолиятларини ўрганувчи таълимотдир. У бошқа фанларнинг сўнгги ютуқларидан фойдаланиб, ўта тез ривожланиб бормокда. Гистология анатомия, физиология, биохимия, патологик анатомия каби тиббиёт фанлари ва биологиянинг турли соҳалари билан узвий боғланган. Ҳозирги пайтда гистология цитология, эмбриология, умумий ва хусусий гистологияни ўз ичига олади. Цитология ҳужайраларнинг тараққиёти, тузилиши ва фаолиятини ўрганса, эмбриология (юнонча қўшма сўз бўлиб, em – ичида, brio – қобиқ, биргаликда эса embrio – пушт, ўсувчи) одам ва ҳайвонлар тараққиёт қонуниятларини ўрганади. Умумий гистология, яъни тўқималар ҳақидаги таълимот турли аъзо тўқималарининг тараққиёти, тузилиши ҳамда вазифаларини чуқур талқин қилади. Хусусий гистология эса одам ва ҳайвонлар маълум бир аъзолари ва улар ташкил этган системаларнинг тараққиёти, тузилиши ва ҳаёт фаолиятини ўрганади. Гистология фанини бундай алоҳида курсларга бўлиб ўрганиш шартли ҳисобланади. Чунки организм бир бутун бўлиб, унинг барча қисмлари бир-бири билан ўзаро узвий боғланган. Ҳужайралар ва ҳужайралараро модда тўқималарни ташкил этса, бир неча тўқималар мажмуаси маълум бир орган (аъзо) ҳосил қилади, ўз навбатида органлар келиб чиқиши, тузилиши ва вазифасига қараб маълум бир тизим (система)ларга киритилади. Гистологияни ўрганишда, асосан, микроскопик усулдан фойдаланилади. Электрон микроскопнинг яратилиши тўқима ва аъзоларнинг нозик тузилишини ўрганиш учун кенг йўл очиб берди. Охирги йилларда фан ва технологияларнинг ривожланиши ҳужайра ва тўқималарда кечадиган жараёнларни молекуляр-генетик даражада ўрганиш имкониятларини яратди.

Читать онлайн «ГИСТОЛОГИЯ, ЦИТОЛОГИЯ ВА ЭМБРИОЛОГИЯ»

Отзывы о книге «ГИСТОЛОГИЯ, ЦИТОЛОГИЯ ВА ЭМБРИОЛОГИЯ»

Добавить комментарий

Другие книги автора:

Популярные книги