Полная версия
- О книге
Инсонлар қадим замонлардан буён турли хил гиёҳларнинг даволовчи ва қувват берувчи хусусиятларини билишган ҳамда бу билимларини турли хил хасталикларни даволашда ишлатишган. Масалан, қадимги Мисрда, Хиндистонда, Хитойда, Ўрта Осиёда ва бошқа кўпчилик давлатларда табиблар гиёҳларнинг нималарга даво бўлиши хақида кўпгина рисолалар ёзиб қолдирганлар. Ушбу китобчада халқ табобатининг кўплаб доривор гиёҳлардан иборат ва турли хил касалликларга даво бўла оладиган шифобахш таркиблари келтирилган. Бу таркибларда ишлатиладиган гиёҳларнинг деярли барчасини юртимиз табиатидан, чўл-адирлар ва тоғларидан топишингиз мумкин. Китобчатабиатнингдоривор ўсимликларидан самаралифойдаланишни истаган барча инсонларга мўлжалланган. Бу китобча мустақил даволаниш учун ишлатилиши мумкин бўлган фундаментал тиббиёт қўлланмаси эмас, шунинг учун унда келтирилган доривор таркиблардан фойдаланишда ўз даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашиб, ташхис ҳамда тиббий холатингизга мос равишда у ёки бу шифобахш таркибларни ишлатишингиз мумкин